Бухоро вилоят ХТХҚТУМО ҳудудий марказида   2019 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи У.Н.Ташкенбаев  билан умумтаълим мактабларида 2020 йилда ўтказиладиган халқаро тадқиқотларни ўтказишга тайёргарлик ишлари ҳолати ва муваффақиятли ўтказиш учун мақсадли ва самарали ишларни ташкил этиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ф.Сатторов,  бош мутахассис И.Камолов, Бухоро вилоят ХТХҚТУМО ҳудудий маркази кафедра мудирлари ва кафедраларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, БухДУ профессор-ўқитувчилари, халқаро тадқиқотларнинг натижавийлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида тренерлар курсида ўқиган 20 нафар мутахассис, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари методистлари иштирок этди.

 

Учрашув якунида иштирокчиларнинг хориж тажрибаларини ўрганиш, баҳолашнинг халқаро стандартларини   амалиётда қўллаш бўйича бир қатор саволларига аниқ жавоблар олинди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи У.Н.Ташкенбаев малака ошириш курсларида ўқиётган физика курси тингловчилари ва “Масофадан ўқитишни ҳудудий мувофиқлаштириш” бўлими  ходимлари билан суҳбатлар ўтказилди.

 

БВХТХҚМОҲМ “Илғор тажриба ва халқаро

ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлар”

бўлими бошлиғи                                                                 М.Қ.Орипова