2021 йил 20 апрель куни Бухоро вилояти халқ таьлими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Умумий ўрта таълим мактаби директорлари уюшмаси”нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Бухоро вилояти халқ таьлими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори А.К.Сафаров, вилоят ХТБ бошлиғи Д.Н.Мустафоева, Республика фан ва таълим ходимлари касаба уюшмалари федерацияси Бухоро вилояти бўйича ташкилотчиси Р.К.Носирова, марказнинг “Аниқ ва табиий фанлар методикалари” кафедраси мудири Р.В.Астанов ва шу билан бирга вилоятнинг умумий ўрта таълим мактаблари директорларидан 35 нафари иштирок этишди. Йиғилишда уюшманинг йиллик иш режасида белгиланган вазифалар кўриб чиқилди.


Уюшмани ташкил этишдан асосий мақсад: Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари ва педагогларининг узлуксиз касбий маҳоратини ошириш, ўқитувчиларининг сифат таркибини яхшилаш, шунингдек, “сариқ” ва “қизил” тоифаларига ажратилган мактаб раҳбарларининг назарий, амалий, ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий билимларини оширишдан иборат.


Уюшма йиғилишини марказ раҳбари А. К. Сафаров кириш сўзи билан очиб берди. У нутқида умумий ўрта таълим мактаблари бошқарувини такомиллаштириш, бошқарув психологияси, уюшманинг асосий мақсад вазифалари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Вилоят ХТБ бошлиғи Д. Н. Мустафоева эса “Вилоятдаги умумий ўрта таьлим мактаб директорлари олдида турган устивор вазифалар” мавзусида маъруза қилди. Уюшманинг ҳар бир йиғилишида юқоридаги вазифалар юзасидан қилинган ишлар таҳлил қилиниши, келажакда мактаблар фаолиятини ривожлантириш йўллари бўйича мактаб директорларига кўрсатмалар бериб ўтди. Мактаб олдида турган муаммоларни бартараф этишда уюшманинг ўрни катталиги, унинг фаолияти каскад усулида олиб борилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди.


Ҳудудий марказининг “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси мудири Р.В.Астанов “Бошқаришнинг илмий-методик асослари” мавзусида маьруза қилди.
Республика фан ва таълим ходимлари касаба уюшмалари федерацияси Бухоро вилояти бўйича ташкилотчиси Р. К. Носирова “Меҳнат қонунчилигига риоя этиш ҳар бир таьлим муассаса раҳбарининг бурчидир” мавзусидаги маьрузасида ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш,олий ва биринчи тоифали педагог ходимларни моддий ва маьнавий қўллаб қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. “Вилоят умумтаълим мактаблари директорлари уюшмаси” раиси сифатида Бухоро шаҳар 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори З. М. Ҳожиева сайланди.