Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 6 августдаги 255-сонли буйруғига асосан 2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш, янги ўқув йилидаги муҳими ва устивор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида анъанавий август кенгашлари ўтказилмоқда.

   

 Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Бухоро шаҳридаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактаб базасида ташкил этилган вилоят ўқув-семинарида вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори Наргиза Ғайбуллаевна Дилова ҳамда директор ўринбосари Шерзод Рустамович Астановлар иштирок этишди. Қуйида ушбу ўқув-семинаридан олинган фотолавҳалар келтирилган.