Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ўқитувчиси Ҳусен Джураев ўз маърузаларида, “Эътиқод қароқчилари”нинг ов усули ҳақида: "Соғлом ақл эгалари Интернет қулайликларидан ўз билимларини ошириш йўлида оқилона фойдаланишмоқда. Лекин баъзи шахслар эса ушбу тармоқдаги ёвузликка, маънавий таназзулга сабаб бўладиган сайтларда “сайр қилиб”, ўзлари ва атрофдагиларнинг онгини заҳарлаётганлари аниқ. Интернет бозоридан ҳар ким ўзига керакли нарсани олади, деб тарбияни ўз ҳолича ташлаб қўйиш ярамайди.

    Пайдо бўлганига унча кўп бўлмасада, лекин аллақачон “ари уяси” каби энг гавжум электрон манзилларга айланган “Ижтимоий тармоқлар” ёвуз кучларнинг виртуал қуролига айланди. Зеро, террорчилик кайфиятидаги шахсларнинг ижтимоий тармоқлар орқали олиб бораётган тарғибот-ташвиқотлари кун сайин авж олиб бормоқда. Жумладан, “Odnoklassniki”, “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқларида бузғунчилик ва ёт ғояларни тарғиб қилувчи юзлаб гуруҳлар мавжуддир"-дея таъкидлади.

 

                           КИТОБ – МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСИ
       Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва мукаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган. Кишининг маданияти унинг китобида акс этади. Шу маънода бугунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайгандек. Чунки ёшлар кўпроқ кино, видео, телевидение ва компьютерга берилиб кетди. Компьютер ҳозирги кунда кўпгина хонадонларга ҳам кириб келган.
       Хулоса ўрнида айтиш мумкин: диний экстремизмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда халқаро ташкилотлар, давлатлараро кўп ва икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, миллий қонунчиликда мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш, шунингдек, ақидапараст гуруҳларнинг жиноий фаолиятини фош этиш зарур.