Алишер Навоий – адолатпарвар  ва инсонпарвар шоир

                                                     Алимова  Шахло –Бухоро ВХТХҚТ ва УМОИ

“Ижтимоий - иқтисодий  фанлар”     кафедраси   катта     ўқитувчиси.

          Алишер Навоий  ўзбек  халқининг улуғ шоири,  олими,   буюк давлат арбоби ва темурийлар даврининг буюк мутафаккирларидан бири ҳисобланади. У назариётчи ва амалиётчи сифатида давлат сиёсатининг адолатли  асослари ва маънавий мезонларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган алломадир.

Алишер ёшлигидан ўзининг фавқулодда ўткир фалсафий фикрлари, кучли қобилияти, дунёқарашининг ниҳоятда кенглиги билан нафақат ўз замондошларини, балки устозларини ҳам ҳайратга солган. Умрининг катта қисмини давлат ишлари билан ўтказган бўлишига қарамай, ўзидан катта ва бой илмий-маданий мерос қолдирди.

Алишер Навоий  меросида Абу Наср Форобий,  Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби шарқнинг буюк қомусий олимларининг  илмий  изларини учратамиз. Навоийнинг адолатли шоҳлар, султонлар ҳақидаги фалсафий фикрларида Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарларининг ҳамда Амир Темур «Тузуклар»ининг илмий ғоявий ва ижодий таъсири шундоққина сезилиб туради.

Алишер Навоий дўсти Ҳусайн Бойқаро 1469 йилда Ҳирот  тахтини қўлга олгандан  кейин  унга  муҳрдорлик  вазифасини топширди.  1469-1472 йилларда муҳрдор вазифасида  ишлаган  даврида  Алишер Навоийнинг халқ орасида обрў- эътибори оша борди. У  оддий  халқ  манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб,  золим амалдорлар ва мамлакатни бўлиб юборишга интилаётган  шаҳзодаларга қарши курашди.  Бу эса  Алишер Навоийнинг  шуҳрати халқ орасида  янада кенг тарқалишига  сабаб бўлди. Ўз давлат бошқарувининг дастлабки йилларида анча сезгир ва зийрак бўлган Ҳусайин Бойқаро 1472 йили Навоийни амирлик (вазирлик) лавозимига тайинлади. Буюк шоир “амири кабир” (улуғ амир), “амирул  муқарраб”  (подшога энг яқин   амир) унволарига мушарраф бўлди.

Ma'lumotlarni yuklab olish: Алишер Навоий – адолатпарвар  ва инсонпарвар шоир