2019-йил 25-октябрь куни  Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази “Тилларни ўқитиш методикаси” кафедраси  ташаббуси билан Француз тили ўқитувчилари малака ошириш курси тингловчиларига Франциялик тилшунос ўқитувчилар Тўнис Ултердикс, Катерин Ултердикса, Дион Рўдо маҳорат дарсларини ўтдилар. Ўқув машғулотлари давомида курс тингловчиларига ўқувчиларни француз тилига ўргатишнинг долзарб муаммолари, уларнинг ечимлари, амалиётда қўлланилаётган педагогик технологиялар тўғрисида маълумотлар берилди. Назарий кўрсатмаларни машғулот жараёнида амалиётда қўллаш усуллари  намойиш этилди. Машғулот ишида кафедранинг профессор – ўқитувчилари    иштирок этиб, меҳмонлар билан ўзаро фикр алмашдилар. 

 

 

Кафедра мудири:                                   Б.Ахмедов