“ЎҚУВЧИЛАРДА КРЕАТИВ ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ “PISA” ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон фармонида Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA Халкаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жахоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш юзасидан белгиланган вазифалар, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 997-cонли қарори ҳамда Халқ таълими вазирининг 2019 йил 30 августдаги 284-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Йул харитаси”да келтирилган вазифалар ижроси, ВХТБнинг 2019 йил 20 сентябрдаги туман умумтаълим мактабларида “PISA” клуби фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги 178-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, Қоровулбозор тумани умумтаълим матаблари ўқувчиларини халқаро тадқиқотларга муносиб тайёрлаш, раҳбар ва педагог ходимлар масъулиятини йўлга қўйиш ҳамда мақсадида Қоровулбозор туман 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида жорий йилнинг 6 февралида “Ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантириш орқали PISA халқаро тадқиқотларига тайёрлашнинг самарали усуллари” мавзусида семинар ташкил этилди.
ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК
Бухоро вилоят ХТХҚТУМО ҳудудий марказида 2019 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи У.Н.Ташкенбаев билан умумтаълим мактабларида 2020 йилда ўтказиладиган халқаро тадқиқотларни ўтказишга тайёргарлик ишлари ҳолати ва муваффақиятли ўтказиш учун мақсадли ва самарали ишларни ташкил этиш юзасидан учрашув ўтказилди.
«DINIY BAG’RIKENGLIK MA’NAVIYATNING ENG YUQORI CHO’QQISI»
2019-yil 26-noyabr kuni BVXTXQTMOHM da “Tillarni o’qitish metodikasi” kafedrasi ingliz tili fani katta o’qituvchisi R.Ergasheva tomonidan ingliz tili an'anaviy malaka oshirish kursi tinglovchilari ishtirokida «DINIY BAG’RIKENGLIK MA’NAVIYATNING ENG YUQORI CHO’QQISI» mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbir o’tkazildi.