Бухоро вилоятида август кенгашлари
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 6 августдаги 255-сонли буйруғига асосан 2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш, янги ўқув йилидаги муҳими ва устивор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида анъанавий август кенгашлари ўтказилмоқда.
Тарихий тафаккурдаги ҳаққоний ва илмий асосланган уйғониш
М.Абдуллаева, БВХТХҚТУМО ҳудудий маркази “Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси.
Ҳар бир давлатнинг ўз тарихи, ўзига хос танлаган тараққиёт йўли бўлади. Жумладан , Ўзбекистоннинг ҳам ҳеч бир давлатга ўхшамаган ўз йўли ва тарихи бор. Ўзбек халқи дунё майдонида куни кеча тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ. У жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган, бой тарих, юксак маданият, юксак маънавиятга эга бўлган халқлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун қалтис ва таҳликали даврларда ҳам аждодларимиз умид ва ишонч билан турли ёвларга қарши курашиб, буюк илмий кашфиётлар қилиб, маърифат машъалини баланд кўтариб, эзгу мақсадлар сари интилиб яшаганлар. Шу боисдан она Ватанимиз тарихини мустақиллик даври талаблари асосида янгича илмий таҳлил асосида яратиш зарурати пайдо бўлди. Негаки, мустақиллик даврида ёш авлод тарихий тафаккурдаги уйғонишни ўз вақтида англамоғи ва ўз халқининг ҳаққоний тарихи билан ғурурланмоғи давр талаби эди.