Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги  ПФ-5712-сон Фармони ҳамда Халқ таълими вазирининг 2019 йил 2 майдаги 157-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 10 сентябрь куни Бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида профессор-ўқитувчилар учун PISA (The Programme for InternationalStudent Assessment)ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.  Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Бухоро вилоят бўлими бошлиғи ва мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Илмий-назарий ва амалий даражада ташкил этилган мазкур семинарда марказ профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этиб, PISA халқаро баҳолаш дастурининг мазмун моҳияти, унинг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлганмазкур семинарда профессор ўқитувчиларимиз тегишли йўналишлар бўйича тингловчиларнинг БКМни аниқлашда PISA тестларидан фойдаланишга оид кўрсатмалар олдилар.