2023-йил 9-феврал куни Бухоро вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази "Мактабгача,  бошланғич ва махсус  таълим методикалари" кафедраси Мактабгача таълим ташкилоти тингловчилари томонидан Алишер Навоийнинг таваллудига бағишлаб, "Навоий номи билан яшаймиз мудом" номли тадбир бўлиб ўтди.

 

 

  Тадбирда тингловчиларимиз томонидан Навоий ғазаллари ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ўзбек халқининг буюк шоир ва мутафаккири  Алишер Навоий  ўлмас “Хамса” асари таркибидаги достонлари, беқиёс “Хазойин ул-маоний”ни ташкил этган шеърияти, ўн тўрт номдаги насрий асарлари билан адабиётимизни бойитган, уни жаҳон адабиёти даражасига кўтарган, башариятнинг маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган ижодкордир. Тадбир иштирокчилари шоир ижодидан намуналар келтириб, қўшиқ ва рақслар ижро этишди. Байрамона ташкил этилган тадбир жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.