Жорий йилнинг 13 январь куни Бухоро вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Сирдарё вилояти Педагогика маркази ҳамкорликда “Замонавий бошқарув ва ўқитиш усуллари” мавзусида навбатдаги вебинар ўтказилди.

Ушбу вебинарда Бухоро Педагогика маркази Педагогика ва психология, таълим технолигиялар кафедраси катта ўқитувчиси М. М. Гадоева "Стратегик таълим менежменти" мавзуси билан Сирдарё вилояти Педагогика ва психология, таълим технолигиялар кафедраси мудири И. Р. Абдураимов “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси фаолиятида касбий стандартни қўллаш” мавзуси билан Сирдарё вилояти Педагогика ва психология, таълим технолигиялар кафедраси катта ўқитувчиси О. Т. Ширинов “Taym menejment” (вақт бошқаруви) мавзулари билан иштирок этишди.