2023 йил 23 март куни Бухоро вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Муқимова Гулнора Рашидовнанинг "Фитоморф метафораларнинг лингвопоэтик, лингвокультурологик хусусиятлари ва лексикографик талқини" мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси иши ҳимояси бўлиб ўтди.
Мазкур қувончли кун билан диссертантимизни табриклаб, илм йўлидаги кейинги фаолиятларига муваффақият тилаб қоламиз.