Бухоро вилоят халқ таьлими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида 2021 йил 30 апрель куни соат 10:00да Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси томонидан “КИТОБ ВА КИТОБХОНЛИК  – ЎҚУВЧИ МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ” мавзусида илмий-амалий онлайн конференция ташкил этилди.

    Конференцияга ҳудудий марказ раҳбари, ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор ўқитувчилари, ҳамда республика малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчилари, ахборот ресурс маркази раҳбарлари, вилоят фан ўқитувчилари иштирок этди.

 

     Асосий маърузачилар сифатида, ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари  Нигматова Гулноз Ҳамидовна  “Китобхонлик-давлат сиёсати даражасида” мавзусида, Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси мудири Ядгарова Гулбаҳор Тиллаевна Китобхонлик - ўқувчи маънавий камолотининг асоси”,  Самарқанд давлат чет тиллари институти ахборот ресурс маркази директори Худойқулов Дилёр Исмаилович “Ёшлар ахлоқий эстетик иммунитетини шакллантиришда мутолаа маданияти, китобхонликни инсон руҳиятидаги баъзи бир масалалари”, Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ фалсафа фанлари номзоди, профессор Ибайдуллаев Қудратилло Ибайдуллаевич  “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – миллатнинг келажагини таъминлашга хизмат қилади”, Самарқанд вилояти ХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси  – Орипов Жамшид Яхшибоевич “Ўқувчи ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг муаммо ва ечимлари”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ  Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси мудири пс.ф.н. доцент Қосимов Убайдулло Аҳрорович  Нейролингвистик психотехнологияларнинг китобга қизиқишни оширишдаги роли, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ  Ижтимоий-иқтисодий фанлар матодикаси кафедраси мудири тарих  ф.н. дотценти  –Ҳайдаров Юлдаш Ҳазратович  “Китобхонлик – ўқувчи ёшлар маънавий оламини бойитиш манбаи”,  Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси – Бозорова Лобар Шараповна  “Ўқувчида таянч компетенсияларини шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ АРМ раҳбари – Джавадова Замира Акбаровна “ Замонавий кутубхона хизмати амалиёти”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ  Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси катта ўқитувчиси  –  Қурбонова Дилбар Шараповна Болада китобга бўлган илк қизиқишни эртаклар орқали шакллантириш”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ  Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси ўқитувчиси  – Асланова Нозима Хакимовна Мактабгача ёшдаги болаларни китобга қизиқтиришда бадиий адабиёт машғулотларнинг ўрни”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси ўқитувчиси  –  Тўраева Санобар Сулаймоновна Бошланғич синф ўқувчиларида мактабда ва мактабдан ташқари таълим жараёнида китобхонлик кўникмаларини шакллантириш”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ  Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси  катта ўқитувчиси  –  Нарзиева Мастура Суннатовна  “Эртаклар орқали кичик ёшдаги болаларни китобхонликка қизиқтириш йўллари”, Бухоро вилояти ХТХҚТМОҲМ Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси  –  Муқимова Гулнора Рашидовна  “Ёшлар маънавиятини бойитишда бадиий адабиёт мутолаасининг ўрни” мавзулари билан иштирок этишди.

     Маърузаларда китобхонликни тарғиб қилиш масалалари, ўқувчиларни китоб ўқишга жалб этиш муаммолари, китобхонлик мотивациясини ривожлантириш усуллари, китобхонлик учун давлат сиёсати даражасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, китобга оид қизиқарли, асосли фактлар, жаҳоннинг энг машҳур топ 10 талигига кирувчи асарлар ва шу кабилар ҳақида маълумотлар берилди. Канфиренция юқори даражада якунланди. Иштирокчиларга чуқур таасурот қолдирди.